Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Апрель 2024

Давактив агентлиги иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига давлат улуши бўйича аъзолик учун номзодларни жалб этиш юзасидан танлов эълон қилинади

Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 647-сон қарорига мувофиқ Давактив агентлиги иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига давлат улуши бўйича аъзоликка номзодларни танлов асосида саралаб олиш ва кейинчалик корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига сайлаш бўйича танлов эълон қилинган.

Давактив агентлиги иштирокидаги қуйидаги жадвалда кўрсатилган 21 та корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига давлат улуши бўйича 45 нафар номзодларни танлов асосида саралаб олиш бўйича очиқ танлов эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш Давактив агентлигининг махсус веб-портали (cns.davaktiv.uz) орқали электрон шаклда қабул қилинади (фойдаланиш бўйича йўриқнома билан танишиш).

Ҳар бир корхонанинг соҳавий йўналишини инобатга олиб қўшимча талаблар белгиланган.

Танлов жараёни корхоналарда кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориш истагида бўлган ва қуйидаги умумий талабларга мос ҳар қандай шахслар учун очиқ:

  • амалдаги корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлиши, бундан қонунчилик ҳужжатларига биноан корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш талаб этилмайдиган шахслар мустасно;
  • олий маълумотга эга бўлиши;
  • камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши, бунда соҳавий тажрибага эга бўлган номзодларга устунлик берилади;
  • номзод ариза топширмоқчи бўлган корхона бошқаруви аъзолари ва директори ёки уларнинг функцияларини амалга ошираётган, корхонада ёки унинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишламаётган бўлиши;
  • иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун судланганлиги мавжуд бўлмаган ҳамда суд қарорларига асосан мансаб лавозимларини эгаллаши чекланмаган, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилмаган бўлиши;
  • корхонага нисбатан тартибга солувчи ёки назорат (шу жумладан, лицензиялаш органлари ва молия-хўжалик фаолиятини текширувчи органлар) функциясини амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг ходими бўлмаслиги;
  • қонунчилик ҳужжатларида кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориши тақиқланган шахслар тоифасига кирмаслиги;
  • беш ва ундан ортиқ кузатув кенгашларида аъзо бўлмаслиги;
  • сўнги уч йилда корхонага ва (ёки) корхонанинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими бўлмаслиги лозим.

Номзодлар Кузатув кенгаши аъзоларига юклатиладиган фидуциар мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори корпоратив бошқарув тамойилларининг самарали жорий этилиши даражасига қараб, ҳар бир корхонанинг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қўшимча маълумот учун Давактив агентлигининг махсус алоқа рақамлари: Ф.Абдувалиева, (71) 259-22-04

Танлов талабларига мос келувчи талабгорларни ушбу танловларга иштирок этишга чорлаймиз.

Ҳар бир корхонанинг соҳавий йўналишини инобатга олган ҳолда, қўшимча талаблар ва ариза топшириш учун муддатлар тўғрисидаги маълумотлар билан қуйидаги жадвалдаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин

Кузатув кенгаши аъзолари жалб қилинадиган 22 та корхоналар рўйхати

T/р

Хўжалик жамиятининг номи

Аъзолик ўринлари сони

Ариза бериш учун ҳавола

1

"Боштранслойиҳа" АЖ

6

ҳавола

2

"Йўлрефтранс" АЖ

5

ҳавола

3

“Textile Industry Park-SSP” МЧЖ

3

ҳавола

4

"Ўзагролизинг" АЖ

2

ҳавола

5

“Нефтгазмонтаж” МЧЖ

2

ҳавола

6

"Юггазстрой" АЖ

2

ҳавола

7

“Ўзмед-Лизинг” АЖ

2

ҳавола

8

“Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ

2

ҳавола

9

"Косон нефтгазқидирув экспедицияси" МЧЖ

1

ҳавола

10

"Техник таъминлаш ва бутлаш" МЧЖ

1

ҳавола

11

"Нефть ва газ қудуқларини синаш" АЖ

1

ҳавола

12

“Тошнефтегазқурилиш” АЖ

1

ҳавола

13

“Ўзнефтгазинформатика” АЖ

1

ҳавола

14

"Қўқон механика заводи" АЖ 

1

ҳавола

15

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ

1

ҳавола

16

“ЁШЛАР” ТEЛEРАДИОКАНАЛИ” АЖ

3

ҳавола

17

"Оҳонгароншифер" АЖ

3

ҳавола

18

"ЎЗАГРОСEРВИС" АЖ

5

ҳавола

19

“Чимбой Мой” АЖ

1

ҳавола

20

“Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ

1

ҳавола

21

“Шарқ” АЖ

1

ҳавола

 

1176 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech