Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 647-сон қарорига мувофиқ Давактив агентлиги иштирокидаги 61 та корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига давлат улуши бўйича аъзоликка номзодларни танлов асосида саралаб олиш ва кейинчалик корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига сайлаш бўйича танлов эълон қилинган эди.
Қуйидаги жадвалда кўрсатилган Давактив агентлиги иштирокидаги 40 та корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлов асосида саралаб олиш бўйича ўтказилган танлов муддатлари узайтирилганлиги эълон қилинади.
Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш Давактив агентлигининг махсус веб-портали (cns.davaktiv.uz) орқали электрон шаклда амалга оширилади (фойдаланиш бўйича йўриқнома билан танишиш).
Ҳар бир корхонанинг соҳавий йўналишини инобатга олган ҳолда, қўшимча талаблар ва ариза топшириш учун муддатлар тўғрисидаги маълумотлар билан қуйидаги жадвалдаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.
№ |
Корхона номи |
Аъзолик ўринлари сони |
Ариза |
Молиявий кўрсаткич-лари |
Нефт-газ соҳасидаги корхоналар |
||||
1 |
"Юггазстрой" АЖ |
9 |
||
2 |
"Муборакнефтгазмонтаж" АЖ |
8 |
||
3 |
"Олот нефтгазқидирув экспедицияси" МЧЖ |
5 |
||
4 |
“Устюрт қидирув бурғулаш бошқармаси” МЧЖ |
5 |
||
5 |
“Нефтгазмеъёр” МЧЖ |
3 |
||
6 |
“Сурхон пармалаш ишлари” АЖ |
5 |
||
7 |
“Нефт ва газ қудуқларини синаш” АЖ |
5 |
||
8 |
“Техник таъминлаш ва бутлаш” АЖ |
5 |
||
9 |
“Бухоронефтгазавтонақл” АЖ |
6 |
||
10 |
“Бухоронефтгазпармалаш” АЖ |
5 |
||
11 |
“Косон нефтгазқидирув экспедицияси” АЖ |
5 |
||
12 |
“Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” АЖ |
7 |
||
Нашриёт-матбаа соҳасидаги корхоналар |
||||
13 |
"Шарқ" АЖ |
9 |
||
Алкоголь махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар |
||||
14 |
“Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖ |
6 |
||
Ёғ-мой саноати соҳасидаги корхоналар |
||||
15 |
“Фарғона ёғ-мой” АЖ |
9 |
||
16 |
“Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ |
4 |
||
17 |
“Чимбой Мой” АЖ |
5 |
||
Йўл-транспорт инфратузилмаси корхоналари |
||||
18 |
“Гулистон 2535-сонли автожамланма” МЧЖ |
3 |
||
19 |
“Ўрта осиё транс” АЖ |
5 |
||
Кимё саноати соҳасидаги корхоналари |
||||
20 |
“Янгиариқ пласт” МЧЖ |
3 |
||
Коммунал, уй-жой, қурилиш ва сув хўжалиги соҳасидаги корхоналари |
||||
21 |
“Ўзмахсусмонтажкурилиш” АЖ |
5 |
||
22 |
“93-махсус трест” АЖ |
6 |
||
23 |
“PORTLATISHSANOAT” АЖ |
3 |
||
24 |
“Хоразмсувқурилиш” АЖ |
6 |
||
25 |
“Тахиаташ иссиқлик тармоқлари” МЧЖ |
3 |
||
26 |
“Қиргули иссиқлик манбаи” МЧЖ |
2 |
||
Лойиҳалаш корхоналари |
||||
27 |
“Тиблойиҳа” МЧЖ |
3 |
||
28 |
“Тошуйжойлити” АЖ |
5 |
||
29 |
“Узенгсаноатлойиха” МЧЖ |
5 |
||
30 |
“Ўзсувлойиҳа” АЖ |
3 |
||
31 |
“Ўзагросаноатлойиҳа” МЧЖ |
3 |
||
32 |
“Олмазор кичик саноат зонаси” АЖ |
8 |
||
33 |
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” АЖ |
5 |
||
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар |
||||
34 |
“Ўзагросервис” АЖ |
5 |
||
Бошқалар |
||||
35 |
“Боёвут пахта тозалаш” АЖ |
6 |
||
36 |
“Марказий ипподром” АЖ |
5 |
||
37 |
“Тошкент трактор заводи” МЧЖ |
3 |
||
38 |
“Республика Мулк Маркази” МЧЖ |
3 |
||
39 |
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ |
5 |
||
40 |
“ЁШЛАР” телерадиоканали” АЖ |
5 |
Танлов жараёни корхоналарда кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориш истагида бўлган ва қуйидаги умумий талабларга мос ҳар қандай шахслар учун очиқ:
- амалдаги корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлиши, бундан қонунчилик ҳужжатларига биноан корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш талаб этилмайдиган шахслар мустасно;
- олий маълумотга эга бўлиши;
- камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши, бунда соҳавий тажрибага эга бўлган номзодларга устунлик берилади;
- номзод ариза топширмоқчи бўлган корхона бошқаруви аъзолари ва директори ёки уларнинг функцияларини амалга ошираётган, корхонада ёки унинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишламаётган бўлиши;
- иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун судланганлиги мавжуд бўлмаган ҳамда суд қарорларига асосан мансаб лавозимларини эгаллаши чекланмаган, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилмаган бўлиши;
- корхонага нисбатан тартибга солувчи ёки назорат (шу жумладан, лицензиялаш органлари ва молия-хўжалик фаолиятини текширувчи органлар) функциясини амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг ходими бўлмаслиги;
- қонунчилик ҳужжатларида кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориши тақиқланган шахслар тоифасига кирмаслиги;
- беш ва ундан ортиқ кузатув кенгашларида аъзо бўлмаслиги;
- сўнги уч йилда корхонага ва (ёки) корхонанинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими бўлмаслиги лозим.
Номзодлар Кузатув кенгаши аъзоларига юклатиладиган фидуциар мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори корпоратив бошқарув тамойилларининг самарали жорий этилиши даражасига қараб, ҳар бир корхонанинг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Танлов талабларига мос талабгорларни ушбу танловларга иштирок этишга чорлаймиз!
Қўшимча маълумот учун қуйидагиларга мурожаат этишингиз мумкин:
- Ф. Абдувалиева (+99871-259-22-04, f.abduvalieva@davaktiv.uz);
- А. Сангилова (+99871-259-22-57);
- Ф. Караев (+99871-259-20-84).