Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Ноябрь 2021

“Ўзбекистон республика товар – хом ашё биржаси” АЖда акциядорлар умумий йиғилиши ўтказишилиши белгиланди

“Ўзбекистон республика товар – хом ашё биржаси” АЖнинг 2021 йил 28 октябрдаги тегишли хабарномасига мувофиқ, жорий йил 19 ноябрь куни акциядорларнинг умумий йиғилиши қуйидаги кун тартиби билан бўлиб ўтиши белгиланди:

  1. Жамият акциядорлари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Саноқ комиссияси миқдорий ва шахсий таркибини, шунингдек ваколат муддатларини тасдиқлаш;
  3. Аудит ташкилотининг 2021 йил якунлари бўйича аудитнинг миллий ва халқаро стандартлари бўйича аудит текширувини ўтказишини, жумладан СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдориниинг тўғри ҳисобланганлигини текшириш бўйича аудит хизматлари учун тўловнинг максимал миқдорини тасдиқлаш;
  4. 2021 йил учун ҳомийлик ва хайрия ҳамда бошқа текин ёрдам кўрсатиш учун тўланадиган тўловларни тасдиқлаш.

Маълумот учун:

Жамият устав капиталида Давактив агентлигининг улуши 26,01 фоиз.

Асосий фаолияти биржа фаолияти ҳисобланади.

Йиғилиш жамият кузатув кенгашининг 2021 йил 22 октябрдаги мажлиси қарорига асосан чақирилган.

Йиғилиш evote.uz электрон овоз бериш платформаси ёрдамида онлайн ўтказилади.

1824 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech