Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Август 2021

Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 26 август куни Германиянинг  "KfW DEG"нинг Россия ва МДҲ бўйича Вице-президенти Клеменс Фингер билан учрашув бўлиб ўтди.

Давактив агентлиги ходимлари жаноб Фингерга Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштиришнинг кенг кўламли дастурини амалга ошириш, қонунчилик базасини такомиллаштириш, шу кунгача сотувга қўйилган давлат корхоналари ва активларини трансформациялаш борасидагиамалга оширилган ишлар тўғрисида , шунингдек, ушбу соҳада кейинги ривожланиш истиқболлари хақида фикр алмашишди.

Жаноб Фингер, ўз навбатида, “KfW DEG” инвесторларнинг хусусийлаштириш битимларида қатнашишдан манфаатдор эканлигини ва давлат компанияларининг потенциал харидорларига молиявий воситаларни таклиф қилишга тайёрлигини билдирди.

"KfW" ("Банк гуруҳи") бош қароргоҳи Франкфуртда жойлашган Германиянинг давлат инвестиция ва ривожланиш банки ҳисобланади. KfW, шунингдек, дунёдаги энг йирик миллий ривожланиш банкларидан биридир.

KFW DEG - ривожланаётган мамлакатларда фаолият юритаётган хусусий сектор корхоналарини молиялаштириш, маслаҳат бериш ва қўллаб - қувватлашни таъминлайдиган гуруҳнинг шўъба корхонаси.

1239 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech