Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Сентябрь 2024

“ТошуйжойЛИТИ” АЖ устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёни юзасидан ахборот

Давактив агентлигининг жорий йил 22 июльдаги “ТошуйжойЛИТИ” АЖ устав капиталидаги 61,6% давлат улушини сотиш жараёни бошланганлиги тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги хусусийлаштириш бўйича консультант “Abrau Capital” компаниясининг таклифига асосан, мазкур сотиш жараёнларида рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “ТошуйжойЛИТИ” АЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Expression of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2024 йил 23 сентябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: almo@abraucapital.com

Аввалги чоп этилган Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин.

1184 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech