Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Январь 2022

Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулк объекти оммавий савдоларга чиқарилиши тўғрисида эълон

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, С.Машхадий кўчаси, 210-уй манзилидаги бўш турган бино-иншоотлар (батафсил) бўйича оммавий савдолар жараёнлари бошланганини эълон қилади.

Давлат активини сотиш икки босқичда ўтказилади.

Бунда:

биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;

иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати), закалат пули миқдори (нарх таклифининг камида 5 фоизини ташкил этиши) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Савдонинг биринчи босқичида иштирок этиш учун талабгорлар томонидан 2022 йил 14 февраль куни соат 18:00 га қадар (Тошкент вақти билан) ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилларида (талабгорнинг ихтиёрига кўра) мазкур эълоннинг 1-иловаси (жисмоний шахслар 1 а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (имзоланган ҳолда), қуйидаги ҳужжатларнинг сканер қилинган шакли (кодланган ёки кодсиз ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали тақдим этилади:

а) юридик шахслар учун:

юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ва унинг устави нусхалари (талабгор томонидан тасдиқланган ҳолда);

ҳужжатлар топширилган санага талабгор, унинг таъсисчиси ва/ёки бенефициарининг тўлиқ рўйхати (агар тўловга таъсисчи ва/ёки бенефициарнинг маблағи жалб этилиши кўзда тутилаётган бўлса, талабгорнинг устав капиталидаги тегишли улушларини ва миқдорини кўрсатган ҳолда);

давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;

талабгор савдода иштирок этиши учун сотиб олишни режалаштирган давлат активи бўйича талабгорнинг ўзи таклиф этадиган қийматдан камида 5 фоизи миқдорида закалат пули маблағларини “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг қуйида келтирилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.

б) жисмоний шахслар учун:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун), паспорт маълумотлари;

давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;

талабгор савдода иштирок этиши учун сотиб олишни режалаштирган давлат активи бўйича талабгорнинг ўзи таклиф этадиган қийматдан камида 5 фоизи миқдорида закалат пули маблағларини “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг қуйида келтирилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.

Давлат тендер комиссияси томонидан савдонинг биринчи босқич якунлари бўйича қарори қабул қилинган кундан бошлаб, 3 иш куни мобайнида жараённинг биринчи босқичи натижалари бўйича иккинчи босқичга ўтган талабгорлар тўғрисида Давактив агентлиги томонидан ўзининг расмий веб сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар орқали эълон берилади ҳамда биринчи босқичда иштирок этган барча талабгорларга расмий хабарнома юборилади.

Савдонинг иккинчи босқичига ўтган талабгорлар тўғрисида Давактив агентлиги томонидан ўзининг расмий веб сайтида эълон чоп этилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида савдонинг иккинчи босқичида қатнашиш учун мазкур эълоннинг 2-иловаси (жисмоний шахслар 2 а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (тасдиқланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар тақдим этилади.

Таклифлар қуйида талаб этиладиган ҳужжатларнинг сканер қилинган варианти (кодланган ёки кодсиз ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали юборилади:

давлат активини сотиб олишга талабгорнинг нарх таклифи;

давлат активини сотиб олиш тўловларини амалга оширишнинг муддатлари бўйича таклиф;

талабгорнинг охирги 3 йиллик молиявий ҳисоботи (бухгалтерия ҳисоботининг 1 ва 2-шакллари) нусхаси (резидентлар учун ҳисобот қабул қилинганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиғи ҳамда моддий ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация ва активларни қайта баҳолаш кўрсаткичлари билан бирга).

Бунда, талабгор томонидан ўз молиявий ҳисоботлари бўйича тўлов қобилияти етарли бўлмаса, таъсисчиси ёки бенефициарининг охирги 3 йиллик молиявий ҳисоботи (бухгалтерия ҳисоботининг
1 ва 2-шакллари) нусхасини (резидентлар учун ҳисобот қабул қилинганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиғи ҳамда моддий ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация ва активларни қайта баҳолаш кўрсаткичлари билан бирга) тақдим этиши мумкин. Бундай ҳолларда таъсисчи ёки бенефициарнинг талабгор манфаати учун тўловларни амалга ошириш юзасидан тасдиқ хати илова қилиниши шарт;

талабгорнинг тўлов қобилиятининг етарлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (депозит сертификати, банк кафолати). Бу ҳужжатлар талабгор томонидан ўзининг молиявий ҳисоботлари бўйича тўлов қобилияти етарли бўлмаган ҳолларда тақдим этилади.

Алоҳида шартлар:

Бино-иншоотлар негизида маиший хизмат, спорт ва ижтимоий (таълим, соғлиқни сақлаш) хизматлар, кўнгилочар ва дам олиш марказлари, истиқомат мажмуалари ва ўзига хос инфраструктурага эга замонавий комплекс ташкил этиш;

давлат кўчмас мулк объекти жойлашган ер участкаси ягона мулкий мажмуа сифатида мулк ҳуқуқи асосида хусусийлаштирилади;

давлат активини сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади;

талабгор давлат активини сотиб олиш тўловини бир ойдан кўп муддатларда (кўпи билан 36 ой) амалга оширишни таклиф этганда, унинг нарх таклифи ушбу муддатларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда жорий қийматга келтириб баҳоланади;

савдо якунлари бўйича савдо ғолиби билан Давактив агентлиги томонидан хабарнома юборилгандан кейин белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) ва савдоларга қатнашиш учун тўланган закалат пули давлат активи харид тўловининг бир қисми сифатида қабул қилинади;

давлат активининг савдолари якунлари бўйича ғолиб томонидан тўланадиган харид қийматига чегирма қўлланилмайди;

савдолар якунлари бўйича савдо ғолиби томонидан олди-сотди шартномасини тузиш рад этилса ёки ундан воз кечилса, у томонидан тўланган закалат пули миқдори қайтарилмайди;

Давлат тендер комиссияси ёки Ишчи орган ўз хоҳишига кўра ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда савдони тўхтатиши ҳамда савдо жараёнида талабгорлардан қўшимча ва/ёки аниқлаштирувчи маълумотлар сўраши мумкин.

Кўчмас мулк объекти хақида маълумотлар:

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, С.Машхадий кўчаси, 210-уй;

Мулкдор: “Технолог-Стан” МЧЖ;

Умумий ер  майдони (кв.м.): 47 923

Бино ва иншоотларнинг умумий майдон (кв.м): 24 737;

Бинонинг техник характеристикаси: ғишт, бетон, темир;

Коммуникациялар тармоқлариниг мавжудлиги: сув, газ, электр энергияси.

Закалат пулини тўлаш учун “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг махсус ҳисоб рақами:

Миллий валютада: сўмда;

Қабул қилиб олувчи: “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси;

Олувчининг ҳисоб рақами: 20210000000792302012;

Олувчининг банки: АТ “Алоқабанк” Амалиёт бошқармаси;

СТИР: 305004780;

Олувчининг банк коди: 00401.

Тўловчи томонидан тўлов топшириқномасининг “тўлов мақсади” қисмида: давлат активининг номи кўрсатилган ҳолда “закалат пули” ёзуви ёзилади.

Чет эл валютасида: АҚШ долларида

Қабул қилиб олувчи: “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси;

ҳ/р: 20210840800792302005 (АҚШ доллари);

SWIFT: JSCLUZ22;

Тўловчи томонидан тўлов топшириқномасининг “тўлов мақсади” қисмида: давлат активининг номи кўрсатилган ҳолда “закалат пули” ёзуви ёзилади.

 

Ишчи орган – Давактив агентлиги тўғрисидаги маълумотлар:

Давактив агентлигининг манзили:

100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уй.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақамлар:
(+99871) 259-22-10, 259-22-98.

Веб-сайт: www.davaktiv.uz.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

Савдо жараёни бўйича таклиф ва эътирозлар юзага келганда, Давактив агентлигининг (+99871) 259-21-37 ёки қисқа 1082 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Эълонга 1-илова

Юридик шахслар учун ариза шакли (ЮКЛАБ ОЛИШ)

Эълонга 1 а-илова

Жисмоний шахслар учун ариза шакли (ЮКЛАБ ОЛИШ)

Тартибнинг 2-иловаси

Юридик шахслар учун ариза шакли (ЮКЛАБ ОЛИШ)

Тартибнинг 2а-иловаси

Жисмоний шахслар учун ариза шакли (ЮКЛАБ ОЛИШ)

3167 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech