Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Март 2020

“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзусида ўқув семинари ўтказилди

Жорий йил 20 март куни Давактив агентлиги биносида Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан, ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур ўқув семинари онлайн тарзда "Zoom" платформаси орқали Давактив агентлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамда суд бошқарувчилари иштирокида бўлиб ўтди.

Семинарда Давактив агентлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур Қонун билан 7 та кодекс ва 18 та қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда тўловга қобилиятсизлик соҳасида учраётган муаммоли масалаларни ҳал этишдаги аҳамияти тўғрисида сўз олиб борилди.

Жумладан, ушбу Қонунга мувофиқ жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги амалиёти жорий этилганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 180, 181 ва 1811-моддаларига ўзгартириш киритилиб, сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яширганлик ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келганлик учун жисмоний шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланди.

Солиқ кодексининг 97-моддаси ўн учинчи қисм билан тўлдирилиб, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида юзага келадиган жорий солиқ тўловларини тўлашни тўхтатиб туриш ва мазкур тартиб-таомил якунлангач солиқ қарзларини олти ой ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Шунингдек, солиқ кодексининг 304-моддаси тўлдирилиб, банкрот деб топилган қарздор юридик ва жисмоний шахсларнинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағларининг қарзни тўлашга йўналтирилган қисмини даромад сифатида ҳисобга олмаслик белгиланди.

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасининг 3-қисми тўлдирилиб, унга кўра фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган адвокатларга суд бошқарувчиси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқи берилди.

Кодекс ва қонунлардаги “банкротлик” атамаси ўрнига иқтисодий ночор ҳолатга тушган тадбиркорлик субъектларини молиявий соғломлаштиришни назарда тутувчи “тўловга қобилиятсизлик” атамаси киритилди.

Шу билан бирга, мазкур қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар аниқ мисоллар билан батафсил тушунтирилди.

Семинар якунида, тадбир иштирокчиларининг барча қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

 

36 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech