Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Май 2022

Давлат активларини бошқариш агентлигининг баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича эълони

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 799-сонли “Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан баҳоловчилар томонидан баҳоловчи тоифасини олиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин:

  • баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма;
  • талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри;
  • талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри;
  • баҳоловчи малака сертификатининг нусхаси;
  • тоифа олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Талабгор ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолияти ҳақида қўшимча маълумотлар келтирилган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин:

  • баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини;
  • мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббускорлик тартибида таклифлар ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги ахборотни;
  • янги стандартларни ишлаб чиқишда ва амалдаги мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда иштирок этганлиги ҳақидаги ахборотни;
  • оммавий ахборот воситаларидаги баҳолаш фаолияти масалалари бўйича мақолалар нусхалари, веб-сайтлардан скриншотлар ва бошқаларни;
  • ўзи иштирок этган ёки маъруза қилган баҳолаш фаолияти масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар материаллари;
  • хорижий ўқув марказларида баҳолаш фаолияти соҳасида малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақида сертификатлар нусхалари;
  • хорижда баҳолаш фаолияти бўйича конференциялардаги иштироки ҳақида сертификатлар нусхалари;
  • баҳолаш фаолияти соҳасидаги халқаро сертификатлар (RICS, TEGoVA, Appraisal Institute, ISO 17024 ва ҳ.к.) ҳамда ариза берилган санада сертификатнинг амал қилишини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (сертификатни берган ташкилот томонидан ёки унинг сайтидан скриншот билан тасдиқланган);
  • баҳолаш фаолияти бўйича фанлар ўтилганлиги ҳақида таълим муассасаларидан маълумотнома.

 

Талабгор, ўз хоҳишига кўра, ўзининг профессионал фаолиятини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.

Маълумот учун боғланиш телефонлари: (0 371) 259-22-87, 259-20-19

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шоҳ кўчаси 6-уй

Расмий веб сайт: www.davaktiv.uz, www.davbaho.uz

Электрон почта манзили: license@davaktiv.uz

Ариза ва унга илова қилинган хужжатлар нусхалари электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Аризада талабгор электрон манзилини кўрсатиши керак. Шунингдек, ариза юбориш учун электрон почтада мавзу: “Тоифа олиш учун” деб ёзилиши тавсия этилади.

 

Тўлов учун маълумотлар:

Қабул қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ғазначилиги.

ҳ/р: 2340 2000 3001 0000 1010

Банк: МБ Тошкент ш. Бош Бошқармаси ХККМ

Банк коди: 00014   СТИР: 201 122 919

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

ШҒҲ: 401 010 860 262 737 041 130 021 001

СТИР: 201 122 696  ИФТУТ: 84111

Тўлов мақсади: Баҳоловчи (Ф.И.О.) тоифа олиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун.

1564 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech