Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Ноябрь 2020

Баҳоловчи ташкилотларнинг рейтинги ва рэнкингини юритиш тартиби жорий этилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси, Ўзбекистон Баҳоловчилар жамияти ҳамда Ўзбекистон баҳоловчилар, экспертлар ва маслаҳатчилар жамияти билан биргаликда “Баҳоловчи ташкилотларнинг рейтинги ва рэнкингини юритиш тартиби тўғрисида низом” 2023 йил 14 ноябрда келишилганлиги ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг рейтинги ва рэнкинги жорий этилганлиги маълум қилинади.

Маълумот учун: Баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва рэнкингини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори билан тасдиқланган давлат активларини бошқариш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси"да белгиланган.

Баҳоловчи ташкилотларнинг рейтинги ва рэнкингини юритиш низомида қуйидаги асосий меъёрлар назарда тутилмоқда:

  1. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан ҳар йили 25 январга қадар ўтган давр бўйича маълумотларни (баҳолаш хизмати турлари, шартномалар сони, малака сертификатига эга баҳоловчилар сони, иш ҳажми суммаси ва бошқалар) Давактив агентлигининг “davbaho.uz” порталидаги “Баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформаси”га жойлаштириш;
  2. Жойлаштирилган маълумотлар асосида Давактив агентлиги баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда баҳоловчи ташкилотларнинг фаолиятига оид белгиланган 4 (тўрт)та индикаторлар (баҳоловчилар сони, хизматлар ҳажми, экспертиза хулосалари сони, суғурта полиси суммаси) ва уларнинг миқдорига (ҳар бир индикаторда учта) қараб, жами тўпланган “0” баллдан “100” баллгача бўлган диапазонда уларнинг рейтингини ва тавсифловчи аниқ мезонларни (баҳоловчилар сони, хизматлар турлари ҳажми, ҳисоботлар сони) энг юқори сонидан бошлаб камайиб бориш тартибида рэнкингини аниқлаш;
  3. Баҳоловчи ташкилотлар рейтинг ва рэнкинг натижаларини бир йилда бир марта Давактив агентлиги ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш.

Баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва рэнкинги жорий этилиши натижасида кўрсатилаётган баҳолаш хизматларининг профессионал даражаси ва сифатини ошириш ҳамда холислигини таъминлаш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва баҳоловчилар фаолиятининг ошкоралигини оширилиши имкони яратилади.

Мазкур келишилган Низом билан қуйидаги хавола орқали танишишингиз мумкин: 

https://davaktiv.uz/uploads/pages/file/Reyting-va-renking.pdf

331 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech