Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Ноябрь 2021

“ҚЎҚОН БИОКИМЁ” АЖ кузатув кенгаши аъзолари ваколати муддатидан илгари тугатилади

“ҚЎҚОН БИОКИМЁ” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши жорий йил 6 декабрь куни қуйидаги кун тартиби асосида бўлиб ўтиши белгиланди: 

  1. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
  2. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;
  3. Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш;
  4. Кузатув кенгаши таркибига аъзоларни сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш;
  5. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш;
  6. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
  7. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.

Кузатув кенгаши таркибига қуйидаги номзодлар таклиф этилган:

1.

Мухаматкулов Акрам Мамаджанович

Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи;

2.

Рўзиев Ахрор Икромович

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси;

3.

Бобобеков Зохиджон Анорбоевич

Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи ўринбосари;

4.

Газиев Улуғбек Убайдуллаевич

Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи;

5.

Сайфуллоев Абдулазиз Саъдулло ўғли

Давлат активларини бошқариш агентлиги бўлим бошлиғи;

6.

Жумаев Сардор Нурмахматович

Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи ўринбосари;

7.

Сирожитдинов Хабиб Камилович

Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи;

8.

Синдаров Жамшид Нуриддинович

Давлат активларини бошқариш агентлиги бўлим бошлиғи;

9.

Юсупходжаев Асил Агзамович

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бош директори ўринбосари,

 

Тафтиш комиссияси таркибига қуйидаги номзодлар таклиф этилган:

1.

Тугизбаев Аъзам Абдураимович

Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари в.б.;

2.

Матякубов Арифжон Ибрагимович

Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси;

3.

Турабеков Ойбек Улуғбек ўғли

Давлат активларини бошқариш агентлиги етакчи мутахассиси.

 

Маълумот учун:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Қўқон биокимё" АЖдаги 99,68 фоиз улуши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПФ-6273-сон Фармонига асосан Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан “Deloitte” халқаро консалтинг компанияси “Қўқон биокимё” АЖ акцияларини хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида танлаб олинган эди.

Асосий фаолияти: Техник ва озиқ овқат (этил) спирти ишлаб чиқиш.

Йиғилиш жамият кузатув кенгашининг 2021 йил 8 ноябрдаги мажлиси қарорига асосан чақирилган.

Йиғилиш Фарғона вилояти Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчасида жойлашган “Қўқон биокимё” АЖнинг мажлислар залида ўтказилади.

307 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech