Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Декабрь 2022

"Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Давактив агентлигининг жорий йил 24 ноябрдаги “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиб олиш бўйича танлов эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги салоҳиятли инвесторларга активни яхшироқ ўрганиш ва жараён иштирокида малакавий тайёрланишга кўпроқ имконият яратиш, шунингдек сотиш жараёнларини янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш ҳамда қўшимча салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2023 йил 12 январь куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Аввал маълум қилинганидек, Mosaic Financial компанияси ушбу Битим юзасидан Агентликнинг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилларига юбориш лозим: iskandar.bakhromov@mosaic-financial.com

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин .

1783 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech