Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Декабрь 2021

“93-MAXSUS TREST” АЖ Кузатув кенгаши таркиби янгиланади

“93-MAXSUS TREST” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши жорий йил 2021 йил 3 декабрь куни қуйидаги кун тартиби билан бўлиб ўтиши белгиланди:

  1. Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Акциядорлар навбатдаги умумий йиғилишининг саноқ комиссиясини тузиш;
  3. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш;
  4. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

Жамият уставига асосан кузатув кенгаши таркиби 7 кишидан иборат бўлади, акциядорлар томонидан қуйидаги 11 нафар номзод таклиф этилган:

1.

Тахиров Жамшид Уткурович

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи;

2.

Абдуллаев Миразиз Акбар ўғли

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари;

3.

Мухаммадиев Ўктам Шарифович

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари;

4.

Усманов Аббос Адхам ўғли

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси;

5.

Юнусов Шоввоз Шавкат ўғли

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси;

6.

Абдуазимов Шохаббос Махамадталиб ўғли

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси

7.

Далиев Аҳтам Шарафутдинович

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳудудларни инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

8.

Мирзаев Тўлқин Эшқобилович

-

Молия вазирлигининг Агросаноат мажмуаси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш молияси департаменти директори

9.

Искандаров Эркин Бўриевич

-

Қурилиш вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш комплекс назорат бошқармаси бошлиғи

10.

Бабаханов Геннадий Михайлович

-

пенсионер

11.

Зебаров Рахматулло Холхужаевич

-

“Узспецгазстрой” МЧЖ раҳбари

 

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПФ-6273-сон Фармонига асосан жамият устав капиталидаги 85,71 фоиз давлат улуши сотилиши белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан “Merritz” ва “Foley Hoag” компаниялари консорциуми “93-MAXSUS TREST” АЖ давлат улушини хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида танлаб олинган эди.

Асосий фаолияти: Нотурар биноларни қуриш.

Йиғилиш жамият кузатув кенгашининг 2021 йил 8 ноябрдаги мажлис қарорига асосан Тошкент шаҳри, Чимкент кўчаси, 17-уйда ўтказилади.

2586 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech