Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Октябрь 2023

Германия Федерал Молия вазирлиги билан англашув меморандуми имзоланди ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йил 8 октябрь куни Германия Федерал Молия вазирлиги департаменти директори доктор Андреас Керст бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мазкур ташриф доирасида меҳмонларнинг Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида жорий йил 9 октябрь куни Давактив агентлиги директори Акмалхон Ортиков билан учрашув ташкил қилиниб, 2021 йил 8 июнда онлайн тартибда имзоланган Англашув меморандумининг расмий имзолаш маросими ўтказилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, меморандум доирасида ҳамкорлик, биринчи навбатда, семинарлар, ишчи учрашувлар, шунингдек, ҳар икки томон вакилларининг долзарб масалалар ва келишилган мавзулар бўйича ўзаро ташрифлари ва суҳбатлари шаклида амалга оширилади.

Мазкур мавзулар қаторида давлат активларини бошқариш ва давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш, шунингдек, корпоратив бошқарув шакллари ва усуллари, жумладан, тегишли назорат органларининг ролини кучайтириш йўналишлари келтирилмоқда. Шунингдек, мунтазам равишда икки тараф ўртасида ахборот ва тажриба алмашиш, хусусан, Германияда ушбу соҳалардаги билим ва амалиёт бўйича маълумотларни тақдим этиш ва ошкор қилиш кўзда тутилган.

Учрашувда Акмалхон Ортиков, шунингдек, мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта халқаро ҳамкасблар, жумладан, Indecon жамоасининг маслаҳатчилиги ва қўллаб-қувватлаши туфайли жорий йилнинг 9 мартидан кучга кирган «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилиб, қабул қилинганини таъкидлади.

Ушбу Қонун давлат мулкини бошқариш тамойилларини белгилайди, жумладан, давлат корхоналари ва нодавлат юридик шахслар учун тенг шароитлар яратиш, шунингдек, давлат корхоналарига қўшимча имтиёзлар ва преференциялар беришни рад этиш, давлат мулкини республика ва шаҳар мулкига тоифалаш энг муҳим тамойилларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, Германия Федерал Молия вазирлигини кўмаги доирасида "Indecon consulting" компанияси экспертлари вазирликлар ва идоралар билан келишиш босқичида бўлган янги таҳрирдаги Акциядорлик жамиятлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда кўмаклашаётгани қайд этилди.

1301 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech