Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Июнь 2022

Наманган вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари бўйича “Roadshow” ўтказилди

Бугун Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Наманган вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида “Roadshow” (тақдимот) ўтказилди.

Маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вилоятдаги йирик корхоналар вакиллари ва тадбиркорлар қатнашган ушбу тадбирда Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан қатнашчиларга “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйичамастер-класс” ўтказилиб, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий ҳам амалий тушунтирилди.

Бундан ташқари, тадбир қатнашчиларига ўзларига аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.

Roadshow” иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ оммавий савдоларда сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги давлат активлари шу жумладан, вилоятдаги йирик активлар, дам олиш масканлари, маъмурий ҳамда ишлаб чиқариш бинолари каби объектлар ва ер участкалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Кўтаринки руҳда ва савол-жавобларга бой ўтган “Roadshow” давомида Давактив директори ўринбосари А.Миралиев ва вилоятнинг бошқа мутасадди раҳбарлари тадбир қатнашчилари томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар бериб ўтдиллар. 

Шу билан бирга, ОАВ вакиллари учун аввал хусусийлаштирилган бир қатор давлат активларига пресс-тур ташкиллаштирилиб, амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотлар берилди.

Шу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилди.

Маълумот учун: бу каби тақдимотлар ва учрашувлар (Roadshow) республикамизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилади.

 

1874 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech