Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Июнь 2022

Қашқадарё вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари бўйича “Roadshow” ўтказилди

Бугун Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги Roadshow (тақдимот) ўтказилди.

Ушбу тадбирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вилоятдаги йирик корхоналарнинг вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этди. Ўз ўрнида, Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан қатнашчиларга E-auksion электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича мастер-класс ўтказилиб, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий ҳам амалий тушунтирилди.

Бундан ташқари, тадбир қатнашчиларига аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.

Roadshow иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ оммавий савдоларда сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги давлат активлари, шу жумладан, вилоятдаги йирик активлар, дам олиш масканлари, маъмурий ҳамда ишлаб чиқариш бинолари каби объектлар ва ер участкалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Кўтаринки руҳда ва савол-жавобларга бой ўтган Roadshow давомида Давактив агентлиги хузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази директори Аминов Рустам Анварович ва вилоятнинг бошқа мутасадди раҳбарлари тадбир қатнашчилари томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар бериб ўтдилар. 

Шу билан бирга, ОАВ вакиллари ва тадбиркорлар учун аввал хусусийлаштирилган ва E-auksion электрон савдо платформасида савдо жараёнлари давом этаётган бир қатор давлат активларига пресс-тур ташкиллаштирилиб, амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотлар берилди. 

Шу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилди.

Маълумот учун: бу каби тақдимотлар ва учрашувлар (Roadshow) республикамизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилади.

1755 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech