Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Май 2022

Qalampir.uz интернет нашрида жорий йил 3 май куни «Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп ёхуд “ошкоралик ниқоби” ортидаги “шеп”лар» мавзусидаги мақолага Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий муносабати

Qalampir.uz итернет нашрида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан «Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп ёхуд “ошкоралик ниқоби” ортидаги “шеп”лар» мавзусидаги мақоласида “Қайси идора ёки амалдор бугунги сўз эркинлиги даврида ҳамон ОАВга ёпиқлигича қолмоқда?” саволига журналист Азиза Қурбонова томонидан “Билишимча, Давлат активларини бошқариш агентлиги журналистлар ва матбуот учун мутлақо ёпиқ. Битта ҳам брифинг ўтказмайди” деб айтиб ўтилган.

Жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида Давактив агентлиги томонидан 2 та брифинг ўтказилди (батафсил маълумот ҳаволада). Жумладан, март ойида “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази фаолияти” ҳақида ва апрель ойида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонуннинг мазмун-моҳияти” мавзусида брифинглар ташкил қилинди.

Шу билан бирга, март ойида Давактив агентлиги директори ўринбосари Б.Ш. Усмонов “Тошкент халқаро инвестицион форуми”да маъруза билан иштирок этди ва форум доирасида журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Бундан ташқари, “Ўзбекистон” телеканалидаги “Муносабат” кўрсатуви ва “Ўзбекистон” радиосидаги “Бу куннинг мавзуси” эшттиришида Давактив агентлигининг масъул ходимлари иштирок этди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ОAВ вакиллари учун доимий равишда Республика бўйлаб пресс-турлар ташкил этиб келинмоқда. Жорий йил бошидан шу кунга қадар 4 та пресс-турлар ташкил қилинди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Андижон ва Самарқанд вилояларидаги сотилиши режалаштирилган ва корпоратив бошқарув жорий этилган корхоналарда пресс-турлар (батафсил маълумот ҳаволада) ўтказилиб, ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олинган.

Шу билан биргаликда,  Давактив агентлиги томонидан 2021 йил давомида 6 та пресс-тур, 3 та брифинг, 3 та матбуот анжумани, “Ўзбекистондаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва трансформация қилиш дастурига  бағишланган форум” ташкил этилганлиги, ҳамда 2021 йил 29 сентябрда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон иқтисодий форуми 2021” тадбири доирасидаги панель муҳокамасида Давактив агентлиги директори маъруза билан иштирок этгани маълум қилинади (батафсил маълумот ҳаволада).

Бундан ташқари, Давактив агентлиги томонидан шаффофлик ва очиқлик тамойилларига амал қилган ҳолда ўзининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларидаги каналларида барча янгилик ва эълонлар мунтазам жойлаштириб келинади. Жумладан, 2021 йилдаdavaktiv.uz” расмий сайтида 264 та янгилик, 142 та мақола ва 12 та реклама роликлари, 2022 йилда эса 73 та янгилик, 36 та мақола ва 3 та реклама роликлари жойлаштирилган.

Бугунги кунда Давактив агентлигининг “E-AUKSION” телеграм каналида 57 мингдан ортиқ ва “Давлат активларини бошқариш агентлиги” телеграм каналида 5 мингга яқин рўйҳатдан ўтган кузатувчилари мавжудлигини қўшимча равишда маълум қиламиз.

Давактив агентлиги фаолияти билан қизиқганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Шу билан бирга, очиқлик доирасида олиб борилаётган фаолиятимизни расмий ахборот каналларимиз орқали кузатиб боришингизни тавсия этамиз.

           

2021 йилда амалга оширилган тарғибот ишлари

Тадбир

Ҳавола

Пресс турлар

1.

Тошкент вилоятига пресс тур

Youtube.com

2.

Жиззах вилоятига пресс тур

Youtube.com

4.

Фарғона вилоятига пресс тур

Youtube.com

5.

Тошкент вилоятига пресс тур

Youtube.com

6.

Тошкент вилоятига пресс тур

Youtube.com

Брифинглар

7.

Тошкент вилоятидаги брифинг

Youtube.com

8.

Сурхондарёда вилоятида бўш турган объектлар бўйича брифинг

Youtube.com

9.

Давлат активларини хусусийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида брифинг

Youtube.com

Матбуот анжуманлари

10.

Сурхондарё вилоятидаги матбуот анжумани

Youtube.com

11.

Бухоро вилоятидаги матбуот анжумани

Youtube.com

12.

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича матбуот анжумани

Youtube.com

Бошқа тадбирлар

13.

Сирдарё вилоятида бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш бўйича семинар

Youtube.com

14.

Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ҳақидаги қарор мазмун-моҳияти бўйича семинар

Youtube.com

15.

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон - Британия кенгашининг 25-йиғилишида  “UzAssets” АЖ инвестиция компанияси бошқаруви раиси в.в.б. Акром Муҳамматқулов маърузаси

Маъруза

16.

Андижон вилоятида семинар

Youtube.com

17.

Ўзбекистондаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва трансформация қилиш дастурига  бағишланган форумда Давактив агентлиги директори маърузаси

Youtube.com

18.

Демонополизация ва давлат мулкини хусусийлаштириш масалалари муҳокамаси

Youtube.com

19.

Тошкент шаҳрида ўтказилган иқтисодий Форум тадбири доирасидаги панель муҳокамасида Давактив агентлиги директори иштироки

Ҳавола

 

2022 йилда амалга оширилган тарғибот ишлари

Тадбир

Ҳавола

Пресс турлар

1.

Қорақалпоғистон Республикасига пресс тур

Қорақалпоғистон

2.

Жиззах вилоятига пресс тур

Жиззах

3.

Андижон вилоятига пресс тур

Андижон

4.

Самарқанд вилоятига пресс тур

Самарқанд

Брифинглар

5.

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази фаолияти” мавзусида брифинг

Youtube.com

6.

“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонуннинг мазмун-моҳияти” мавзусида брифинг

Youtube.com

Бошқа тадбирлар

3.

Давактив агентлиги директори ўринбосарининг “Тошкент халқаро инвестицион форуми”даги маърузаси

Youtube.com

4.

“Ўзбекистон” телеканалидаги “Муносабат” кўрсатуви

Муносабат

 

1310 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech