Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Сентябрь 2022

Профессионал консалтинг ташкилот жалб этилиши юзасидан эълон

Тегишли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Уз-ДонгЖу Пэинт Компани" МЧЖ ҚКнинг устав капиталидаги 50% акциялар пакетини хусусийлаштириш жараёнларига профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш бўйича тегишли Танлов эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур танлов жараёнида 2 та профессионал консалтинг компаниялардан, жумладан консорциум шаклидаги, таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.

Саралаш натижасида, Rezolut компанияси томонидан Dentons юридик фирмаси билан консорциум шаклида берган таклифи энг мақбул деб топилиб, хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида тайинланди.

Resolut компаниясининг асосий фаолияти консалтинг, компанияларнинг халқаро ва маҳаллий бизнес фаолиятини комплекс қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тижорат низоларини ҳал қилиш ҳисобланади. Асосий мижозлари: давлат ташкилотлари, ишлаб чиқариш ва қурилиш корхоналари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқалар.

Давлат активларини бошқариш агентлиги жалб этилган профессионал консалтинг компанияси билан бирга ушбу активнинг рақобат тамойилларига асосланган шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.

3331 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech