Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Декабрь 2022

Президентнинг Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида хусусийлаштириш жараёнлари

Жорий йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида хусусийлаштириш жараёнларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди, хусусан:

“Шу билан бирга, фаол инвестициялар жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарур.

Келаси йили “катта хусусийлаштириш”ни бошлаймиз, 1 мингга яқин корхоналар савдога чиқарилади.

Бугун кўнглимдаги битта ниятимни сизларга очиқ айтмоқчиман. Менинг катта ниятим - юртдошларимиз орасида 100 минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.

Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади.

Бу чинакам халқ "Ай-Пи-О"си бўлишига ишонаман.

Шу борада илгари ҳам айтган гапимни такрорлашни ўринли деб биламан: халқ бой бўлса, давлат ҳам бой қудратли бўлади.” – Шавкат Мирзиёев.

 

1121 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech