Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Январь 2022

Бир қатор давлат активларининг савдо жараёнлари юзасидан АХБОРОТ

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан савдога чиқарилган бир қатор давлат активларининг оммавий савдоси бўйича савдо жараёнининг биринчи босқичи якунланди.

Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарори билан Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчаси, 53-уй манзилдаги бўш турган бино-иншоотлар ҳамда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Олтинкўл 2-тор кўчасидаги собиқ “Марказ улгуржи савдо инвест” МЧЖнинг маъмурий ва омборхона бино-иншоотлари бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди.

Савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2022 йил 10 январь соат 17-00га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар қабул қилинади.

Шу билан бирга, бир қатор марказий газета ва журналлар таҳририятининг қўшма мурожаатига ҳамда Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ Маъмурий бино (Матбуот уйи) бўйича савдо жараёнлари биринчи босқичда тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

Ушбу давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан алоҳида расмий хабарномалар юборилади.

2334 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech