Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Ноябрь 2021

“Электрокимёзавод” ҚК АЖда акциядорлар умумий йиғилиши ўтказишилиши белгиланди

“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2021 йил 1 ноябрдаги тегишли хабарномасига мувофиқ, жорий йил 22 ноябрь куни акциядорларнинг умумий йиғилиши қуйидаги кун тартиби билан бўлиб ўтиши белгиланди:

  1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари таркибини белгилаш ва йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
  2. “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг фойдаланилмаётган ҳудудини жамиятнинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига, давлат улуши миқдори етмаган тақдирда эса мавжуд солиқ қарзини камайтириш орқали Навоий вилояти ҳокимлиги балансига бериш.

Маълумот учун:

Жамият устав капиталида Давактив агентлигининг улуши 30,88 фоиз.

Асосий фаолияти ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Йиғилиш жамият кузатув кенгашининг 2021 йил 30 октябрдаги мажлис қарорига асосан ўтказилади.

 

1854 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech