Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Март 2021

Метан заправка ва сервис марказлари савдода

Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6167-сон Фармони ижроси доирасида “Автогазтаъминот” МЧЖнинг давлат мулки сифатида сотиладиган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчалари, сервислар ва бошқа жами 20 та кўчмас мулк объектини “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасига чиқармоқда.

Тадбиркорлар учун тайёр бизнес шаклида таклиф этилаётган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг 8 тасида сиқилган табиий газни сотиш фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия мавжуд. Агарда харидор лицензия талабларига жавоб берса, ушбу ҳужжат белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилади.

Бугунга қадар, фаолиятини олиб бораётган Фарғона вилояти, Риштон туманидаги автотранспорт воситаларига сиқилган газ қуйиш шохобча 3,6 млрд. сўм ва Қоракалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги Автотранспорт воситаларига сиқилган газ балонларини ўрнатиш сервис маркази 4,2 млрд.сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Айни пайтда ўз фаолиятини олиб бораётган объектлар билан танишинг:

1. Автотранспорт воситаларига табиий сиқилган газ қуйиш шохобчаси

 Манзили: Лицензия берилган сана ва рақами:  Ер майдони:    Фойдаланишга топширилган: 
 Фарғона вилояти, Риштон тумани, Оқ-ер МФЙ, Уч-ариқ қишлоғи

20.09.2019й.

АС № 0326 
1,1 гектар  2016 йил 

 

 2. Автотранспорт воситаларига табиий сиқилган газ қуйиш шохобчаси

Манзили:

Лицензия берилган сана ва рақами:

Ер майдони:

Фойдаланишга топширилган:

Хоразм вилояти, Хива тумани, Панамахсим МФЙ

16.08.2016й.

AB № 2984

0,7 гектар

2016 йил

 

3. Автотранспорт воситаларига табиий сиқилган газ қуйиш шохобчаси

Манзили:

Лицензия берилган сана ва рақами:

Ер майдони:

Фойдаланишга топширилган:

Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, Қўштегирмон МФЙ

24.10.2019й.

АС №0360

1 гектар

2016 йил

 

4. Автотранспорт воситаларига табиий сиқилган газ қуйиш шохобчаси

Манзили:

Лицензия берилган сана ва рақами:

Ер майдони:

Фойдаланишга топширилган:

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Жанубий айланма йўли

23.07.2016й.

AB № 2938

1 гектар

2015 йилда

 

5. Автотранспорт воситаларига табиий сиқилган газ қуйиш шохобчаси

Манзили:

Лицензия берилган сана ва рақами:

Ер майдони:

Фойдаланишга топширилган:

Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, Орнек ОФЙ, Татыу 1 кўча, 15-уй

23.07.2016й.

AB № 2942

1 гектар

2015 йил

 

6. Автотранспорт воситаларига табиий сиқилган газ қуйиш шохобчаси

Манзили:

Лицензия берилган сана ва рақами:

Ер майдони:

Фойдаланишга топширилган:

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Қоракўл ҚФЙ, Шўртан қўрғони ҳудуди

06.05.2019й.

АС № 0097

1,84 гектар

2019 йилда

  

7. Автотранспорт воситаларига табиий сиқилган газ қуйиш шохобчаси

Манзили:

Лицензия берилган сана ва рақами:

Ер майдони:

Фойдаланишга топширилган:

Бухоро вилояти, Ромитон тумани, А-380 “Ғузор-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг 324-километрида

06.05.2019й.

АС № 0097

1 гектар

2018 йилда

 

8. Автотранспорт воситаларига табиий сиқилган газ қуйиш шохобчаси

Манзили:

Лицензия берилган сана ва рақами:

Ер майдони:

Фойдаланишга топширилган:

Бухоро вилояти, Когон тумани, Янги ҳаёт МФЙ, Амиробод, Қизил гул массиви

20.09.2019й.

АС № 0326

1 гектар

2019 йил

 

9. Автотраспорт воситалари учун автотураргоҳ, омборхона ва ишлаб чиқариш биноси

Манзили:

Ер майдони:

Қурилиш ости майдони

Фойдаланишга топширилган:

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тараққиёт МФЙ, Мирзо Бобур 3 берк кўчаси

0,94 гектар

1 274,9 м²

1984 йил

 

10. Автотранспорт воситаларига сиқилган газ балонларини ўрнатиш сервис маркази

   

Манзили:

Ер майдони:

Қурилиш ости майдони

Фойдаланишга топширилган:

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, “Жана базар” МФЙ, Нукус Шимбай айланма йўли 12-уй.

0,44 гектар

1 505 м²

2018 йил

 

11. Автотранспорт воситаларига сиқилган газ балонларини ўрнатиш сервис маркази

Манзили:

Ер майдони:

Қурилиш ости майдони

Фойдаланишга топширилган:

Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, Тинчлик маҳалласи

0,65 гектар

1 545,7 м²

2018 йил

 

Шу каби ва қурилиши давом этаётган Бухоро вилояти Когон тумани, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри, Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани, Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ҳамда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган газ қуйиш шоҳобчалари, сервис марказлари ва бошқа кўчмас мулклар инвесторларга таклиф этилади.

Эслатма: Сотиб олиш тўловлари 90 кун давомида амалга оширилиши шарт.

Тўловлар бир ой ичида тўлиқ амалга оширилса, Марказий банкнинг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.

Қўшимча маълумотларни Давлат активларини бошқариш агентлигининг davaktiv.uz ва “E-Ijro Auksion” савдо майдончасининг “e-auksion.uz” сайтлари орқали олишингиз мумкин.

Аукцион савдоларда иштирок этиш жуда осон, объект бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида закалат пулини тўланг ва тегишли маълумотларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, савдоларда қатнашинг.

Давлат мулки учун ўтказиладиган очиқ ва шаффоф аукцион савдоларига марҳамат.    

9943 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech