Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Ноябрь 2021

Тошкент шаҳридаги йирик кўчмас мулк мажмуаси савдога чиқарилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Тирсакобод кўчасидаги 27,86 гектар ер майдонида жойлашган собиқ 60-сонли ҳарбий шаҳарча бино ва иншоотлари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан сотувга қўйилди. Савдолар электрон-онлайн аукцион шаклида “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади.

Объектда жойлашган бино ва иншоотларнинг умумий майдони 29,8 минг квадрат метрни ташкил этади. Объект электр, газ, сув ва оқава сувга уланган.

Объектнинг бошланғич нархи – 204,9 млрд.сўм. Аризалар жорий йил 11 декабрга қадар қабул қилинади. Аукцион савдолари жорий йил 13 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Давлат активи тўғрисида қўшимча маълумотлар:

  • Лот рақами: 0812792;
  • Закалат пули миқдори (5%): 10,2 млрд.сўм.
2520 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech