Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Январь 2021

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг (Агентлик) “Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида”ги Тақдимномасига

Тақдимнома (2021 йил 25 январдаги 03-09/523-сон хат) Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги)нинг электрон почтасига соат 12-34да келиб тушди. Бунгача Агентликдан 20 январда (2021 йил 18 январдаги 03-09/341-сон) хат олинган ва унга Давактив агентлиги томонидан 25 январда жавоб ёзилган.

Тақдимномада “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги (кейинги ўринларда – Компания) давлат улушини хусусийлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги ва коррупция хатари мавжудлиги таҳлил қилинганлиги маълум қилинган ва тендер жараёнларини тўхтатиш ҳақида айтилган.

Таъкидлаш жоизки, Агентликнинг Компаниянинг давлат улушини сотиш жараёни қандай ташкил этилганлиги ҳақида Давактив агентлигига ва/ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳга бирор бир мурожаати келиб тушмаган.

Тақдимнома Компанияни сотиш тўғрисидаги Давактив агентлигининг 2020 йил 16 декабрдаги эълонида жойлаштирилган маълумотлар асосида шакллантирилган.

Давактив агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда жамоатчилик билан Компаниядаги давлат улушини шаффоф ва ошкора тарзда, халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради.

Шу билан бирга яқин кунларда мазкур жараённинг бевосита иштирокчилари бўлган “The Coca-cola Export Corporation” (АҚШ, Атланта), “Rothschild & Co” инвестиция банки ва “Dentons” юридик фирмасининг Тақдимнома бўйича фикрлари жамланиб, жамоатчиликка тушунтириш берилади.

Ушбу орқали яна бир бор жамоатчиликни ишонтириб айтамизки, “Coca cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги давлат улушини сотиш ҳалол, очиқ ва шаффоф усулларда ҳамда дунёдаги ўзининг ўрнига эга ва номига путур етмаган халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилмоқда.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ахборот хизмати

1858 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech