94 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 19,7 млрд сўм бўлган 377 та лот 21,7 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 2 та
- бошланғич нархи 14,6 млрд сўм
- сотилган нархи 15,4 млрд сўм
- Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич нархи 13,5 млрд сўм бўлган “Ишлаб чиқариш тижорат маркази” МЧЖ устав капиталидаги 53,7 фоиз давлат улуши 14,2 млрд сўмга сотилди.
- Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган “Қашқадарё вилоят Aгрокимёҳимоя” AЖ балансидаги Чироқчи "Пахтакор" минерал ўғит сақлаш ва тарқатиш шохобчаси 1,5 млрд сўмга сотилди.
Ер участкалари:
- сони 31 та
- бошланғич нархи 1,06 млрд сўм
- сотилган нархи 1,9 млрд сўм
- ер майдони 1,6 га
- Жиззах вилояти Пахтакор туманидан бошланғич нархи 30,6 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун 11 сотих ер участкаси 33,7 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 24 та
- бошланғич нархи 10,2 млн сўм
- сотилган нархи 288,7 млн сўм
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 311 та
- ер 297 га
- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 3,8 млрд сўм
- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 37,1 млн сўм
Ўтказилган савдоларда 504 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,1 трлн сўм бўлган 107 442 та лот савдога қўйилган.