Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Июнь 2023

9 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

713 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 15,8 млрд сўм бўлган 133 та лот 17,6 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 3 та

  • Бошланғич нархи 7,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 8,2 млрд сўм

Сирдарё вилояти Сардоба туманида жойлашган бошланғич нархи 759,1 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги тикувчилик фабрикаси бино-иншоотлари 797 млн сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 16 та

  • Бошланғич нархи 132,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 420,8 млн сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 17,4 млн сўм бўлган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети балансидаги бўш турган бино қисми 160,4 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 48 та

  • Бошланғич нархи 1,9 млрд сўм

  • Сотилган нархи 2,4 млрд сўм

  • Ер майдони 16,4 га

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан бошланғич нархи 7,7 млн сўм бўлган ўйин майдонлари ва стадионлар қуриш учун 8 сотих ер участкаси 78,2 млн сўмга сотилди.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридан бошланғич нархи 8,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 0,6 сотих ер участкаси 80,9 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 33 та

  • Бошланғич нархи 9,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 28,3 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 22 та

  • Ер майдони 11,6 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 537,5 млн сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 602,5 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 338 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,3 трлн сўм бўлган 133 130 та лот савдога қўйилган.

474 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech