Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Сентябрь 2023

7 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

273 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 20,8 млрд сўм бўлган 365 та лот 30,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 14 та
  • бошланғич нархи 11,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 13,8 млрд сўм
  • Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 6,1 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино-иншоотлар 6,4 млрд сўмга сотилди.
  • Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 2,2 млрд сўм бўлган “Дори-Дармон” АК балансидаги савдо дўкони биносининг бир қисми 3,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 78 та
  • бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,1 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 530,3 млн сўм бўлган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бино ва иншоотлардан фойдаланиш бошқармаси балансидаги бино қисми 583,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 65 та
  • бошланғич нархи 4,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 7 млрд сўм
  • ер майдони 16,6 га
  • Тошкент вилояти Қибрай туманидан бошланғич нархи 608,2 млн сўм бўлган мактабгача таълим муассасалари қуриш учун 0,43 гектар ер участкаси 669 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 41 та
  • бошланғич нархи 12,3 млн сўм
  • сотилган нархи 301,7 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 133 та
  • ер майдони 367,9 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 14,7 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 32,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 105 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,7 трлн сўм бўлган 118 236 та лот савдога қўйилган.

559 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech