Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Декабрь 2023

7 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

229 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 20,8 млрд сўм бўлган 260 та лот 25,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 22 та
  • бошланғич нархи 16,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 17,9 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида жойлашган бошланғич нархи 3 млрд сўм бўлган “Саноат қурилиш банк” Қўнғирот филиали балансидаги нотурар жой биноси 3,2 млрд сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 4,2 млрд сўм бўлган Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти балансидаги собиқ гараж бино-иншоотлари 4,4 млрд сўмга сотилди.

Андижон вилояти Бўстон туманидан бошланғич нархи 210,1 млн сўм бўлган «Ўзбекнефтгаз» АЖ балансидаги 23-сонли ФЁТШ 231,1 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 27 та
  • бошланғич нархи 487,8 млн сўм
  • сотилган нархи 1,4 млрд сўм

Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 6,6 млн сўм бўлган Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби балансидаги ошхона 130,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 90 та
  • бошланғич нархи 925,8 млн сўм
  • сотилган нархи 1,9 млрд сўм
  • ер майдони 4,3 га

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан бошланғич нархи 217,5 млн сўм бўлган умумтаълим мактаби қуриш учун 31 сотих ер участкаси 239,3 млн сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Бешариқ туманидан бошланғич нархи 10,2 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги пойафзал корхоналари қуриш учун 30 сотих ер участкаси 168,7 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 38 та
  • бошланғич нархи 19,3 млн сўм
  • сотилган нархи 460,4 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 855 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,6 трлн сўм бўлган 112 621 та лот савдога қўйилган.

707 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech