Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Октябрь 2023

6 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

212 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,8 млрд сўм бўлган 202 та лот 20 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 5 та

  • Бошланғич нархи 762,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 838,3 млн сўм

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 64 та

  • Бошланғич нархи 1,6 млрд сўм

  • Сотилган нархи 7,2 млрд сўм

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 15,7 млн сўм бўлган ихтисослаштирилган мактаб балансидаги бино қисми 364,5 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 34 та

  • Бошланғич нархи 833,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 977,1 млн сўм

  • Ер майдони 16,1 га

Наманган вилояти Чуст туманидан бошланғич нархи 445,2 млн сўм бўлган эркин иқтисодий зоналаридаги керамогранит кафель ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун 12,7 гектар ер участкаси 489,7 млн сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан бошланғич нархи 24,5 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги 25 сотих ер участкаси 26,9 млн сўмга сотилди.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан бошланғич нархи 5,4 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 26,8 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 35 та

  • Бошланғич нархи 9,7 млн сўм

  • Сотилган нархи 52 млн сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидан бошланғич нархи 0,4 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 7,3 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 13 та

  • Ер 61 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,3 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 590 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,6 трлн сўм бўлган 113 601 та лот савдога қўйилган.

469 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech