Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Декабрь 2023

4 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

257 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 162 млрд сўм бўлган 644 та лот 207,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 17 та
  • бошланғич нархи 73,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 83,2 млрд сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 29,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги лимонарий ва иссиқхона бино-иншоотлари 34,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 22 та
  • бошланғич нархи 556,9 млн сўм
  • сотилган нархи 906,8 млн сўм

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 98,7 млн сўм бўлган "Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК балансидаги нотурар биносининг бир қисми 108,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 108 та
  • бошланғич нархи 4,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 7,4 млрд сўм
  • ер майдони 32 га

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридан бошланғич нархи 21,2 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун ижара ҳуқуқи билан 7 сотих ер участкаси 329,1 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 48 та
  • бошланғич нархи 16,9 млн сўм
  • сотилган нархи 207,8 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 341 та
  • ер 511 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 9,5 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 4,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 471 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,2 трлн сўм бўлган 113 434 та лот савдога қўйилган.

792 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech