Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Январь 2023

30 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

20 531 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 18,5 млрд сўмлик 1 675 та мулк 31,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулки:

  • Сони 7 та
  • Бошланғич нархи 4,5 млрд сўм
  • Сотилган нархи 5,1 млрд сўм
  • "Андижон чарм" МЧЖнинг бошланғич нархи 4 млрд сўмлик 100 фоиз давлат улуши 4,3 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулки ижараси:

  • Сони 79 та
  • Бошланғич нархи 616,3 млн сўм
  • Сотилган нархи 3,7 млрд сўм
  • Қашқадарё вилояти, Китоб туманидан йиллик ижара ставкаси 100,3 млн сўмлик туман тиббиёт бирлашмасининг бўш турган автомобиль тўхташ жойи 782,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 226 та
  • Бошланғич нархи 2,2 млрд сўм
  • Сотилган нархи 7,1 млрд сўм
  • Ер майдони 44,3 га
  • Андижон шаҳридан нархи 19,3 млн сўмлик бешикчилик учун 3 сотих ер участкаси 169,8 млн сўмга сотилди.
  • Сирдарё вилояти, Боёвут туманидан нархи 1,03 млн сўмлик бўлган ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 94,1 млн сўмга сотилди
  • Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидан нархи 8,1 млн сўмлик кўп қаватли уй-жой қуриш учун 4,4 сотих ер участкаси 85,2 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 46 та
  • Бошланғич нархи 13,3 млн сўм
  • Сотилган нархи 288,5 млн сўм
  • Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 0,1 млн сўмлик кўчма савдо жойи 28 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 4 123 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, бошланғич нархи 9,1 трлн сўм бўлган 161 695 та лот савдога қўйилган.

685 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech