Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Сентябрь 2023

26 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

398 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,1 млрд сўм бўлган 137 та лот 10,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 11 та
  • бошланғич нархи 7,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,1 млрд сўм
  • Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган бошланғич нархи 2,6 млрд сўм бўлган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ балансидаги мева-сабзавотларни қайта ишлаш бино-иншоотлари 2,7 млрд сўмга сотилди.
  • Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган АТ “Халқ банк” Қашқадарё вилоят филиали балансидаги савдо ва хизмат кўрсатиш биноси 1,6 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 29 та
  • бошланғич нархи 547,9 млн сўм
  • сотилган нархи 550,8 млн сўм
  • Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 8,8 млн сўм бўлган Ахборот технологиялари техникуми балансидаги бинонинг бўш хонаси 9,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 15 та
  • бошланғич нархи 894,8 млн сўм
  • сотилган нархи 968,9 млн сўм
  • ер майдони 2,6 га
  • Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 773,3 млн сўм бўлган кўп функцияли жамоат мажмуалари қуриш учун 2,1 гектар ер участкаси 812 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 46 та
  • бошланғич нархи 13,2 млн сўм
  • сотилган нархи 52,7 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 22 та
  • ер майдони 82,6 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2,3 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 4,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 374 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10 трлн сўм бўлган 116 603 та лот савдога қўйилган.

463 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech