Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Сентябрь 2023

25 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

358 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 45,9 млрд сўм бўлган 1 223 та лот 107,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 31 та
  • бошланғич нархи 20,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 37,9 млрд сўм
  • Наманган вилояти Поп туманида жойлашган бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино-иншоотлар 2,6 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 62 та
  • бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,5 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 191,8 млн сўм бўлган Республика олимпия ва параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази балансидаги бино қисми 748,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 57 та
  • бошланғич нархи 2,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 13,5 млрд сўм
  • ер майдони 4,8 га
  • Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 595,8 млн сўм бўлган клиникалар, диспансерлар ва дорихоналар қуриш учун 0,53 гектар ер участкаси 2,7 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 72 та
  • бошланғич нархи 22,4 млн сўм
  • сотилган нархи 311,6 млн сўм

Фото ва видео радарларни ўрнатиш ҳуқуқи:

  • сони 10 та
  • бошланғич нархи 48,5 млн сўм
  • сотилган нархи 10,6 млрд сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 837 та
  • ер майдони 1050,9 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 27,3 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 33,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 358 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,5 трлн сўм бўлган 114 279 та лот савдога қўйилган.

516 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech