Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Октябрь 2023

25 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

100 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 13,2 млрд сўм бўлган 185 та лот 36,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 42 та
  • Бошланғич нархи 908,1 млн сўм
  • Сотилган нархи 3,1 млрд сўм

Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 98,4 млн сўм бўлган Фиксал институт балансидаги ошхона 767,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 15 та
  • Бошланғич нархи 138,1 млн сўм
  • Сотилган нархи 156,1 млн сўм
  • Ер майдони 0,6 га

Фарғона вилояти Қўштепа туманидан бошланғич нархи 36,7 млн сўм бўлган ёшлар саноат зоналаридаги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун 15 сотих ер участкаси 40,3 млн сўмга сотилди.

Хоразм вилояти Боғот туманидан бошланғич нархи 15,4 млн сўм бўлган якка тартибдаги турар жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 17 млн сўмга сотилди.

Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:

  • Сони 1 та
  • Бошланғич нархи 138 млн сўм
  • Сотилган нархи 1,5 млрд сўм

Наманган вилояти Чуст туманидан бошланғич нархи 138 млн сўм бўлган Ғовасой сойи ўзанини тозалаш бўйича лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи 1,5 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 106 та
  • Ер 632,2 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 11,7 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 30,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 373 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,4 трлн сўм бўлган 115 517 та лот савдога қўйилган.

510 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech