Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Октябрь 2023

24 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

249 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 21,5 млрд сўм бўлган 250 та лот 56,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 29 та
  • Бошланғич нархи 239,7 млн сўм
  • Сотилган нархи 316,2 млн сўм

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган бошланғич нархи 120 млн сўм бўлган «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ балансидаги Тошкент марказий вокзали ҳудудидаги автотураргоҳ учун майдон 144 млн сўмга ижарага берилди.

Фарғона вилояти Қува туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 42,1 млн сўм бўлган Адлия бошқармаси балансидаги бўш турган бино 46,3 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 29 та
  • Бошланғич нархи 284,6 млн сўм
  • Сотилган нархи 3,9 млрд сўм
  • Ер майдони 1,5 га

Тошкент вилояти Қибрай туманидан бошланғич нархи 5,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3,4 сотих ер участкаси 342,1 млн сўмга сотилди.

Бухоро вилояти Қоракўл туманидан бошланғич нархи 19,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 109,9 млн сўмга сотилди.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидан бошланғич нархи 39,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2,9 сотих ер участкаси 50,9 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 37 та
  • Бошланғич нархи 15,7 млн сўм
  • Сотилган нархи 143,1 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 143 та
  • Ер 1 029,8 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 15,8 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 47,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 605 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,4 трлн сўм бўлган 115 750 та лот савдога қўйилган.

477 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech