Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Январь 2023

24 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

      3 694 та мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 3,5 млрд сўмлик 1670 та мулк 11,7 млрд сўмга реализация қилинди.

      Давлат мулки ижараси:

  • Сони 3 тa
  • Бошланғич нархи 24,2 млн сўм
  • Сотилган нархи 26,6 млн сўм

     Бухоро туманидан йиллик ижара ставкаси 22,2 млн сўм бўлган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси балансидаги бино учун 24,4 млн сўм таклиф берилди.

      Ер участкаслари:

  • Сони 118 тa
  • Бошланғич нархи 1,8 млрд сўм
  • Сотилган нархи 2,7 млрд 
  • Ер майдони 31,6 гa

      Ангрен шаҳридаги нархи 43 млн сўмлик оромгоҳлар, туристик бошпаналар, чанғи комплекси қуриш учун 4,8 сотих ер участкаси 452 млн сўмга сотилди.
      Хива шаҳридаги нархи 3,9 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 0,6 сотих ер участкаси 70,6 млн сўмга сотилди.

      Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 64 та 
  • Бошланғич нархи 16,6 млн сўм
  • Сотилган нархи 110 млн сўм


     Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги нархи 0,2 млн сўмлик кўчма савдо жойи 5,3 млн сўмга сотилди.
 

    Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:

  • Сони 1 та
  • Бошланғич нархи 16,5 млн сўм 
  • Сотилган нархи 628,7 млн сўм

      Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги нархи 16,5 млн сўмлик Чирчиқ дарёси ўзанини тозалаш ҳуқуқи 714,5 млн сўмга сотилди.

     Суд ва ижро ҳужжатлари бўйича мулклар:

  • Сони 9 та
  • Бошланғич нархи 1,4 млрд сўм 
  • Сотилган нархи 8,02 млрд сўм


     Ўтказилган савдоларда 3 651 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

     Ҳозирда, бошланғич нархи 9,7 трлн сўм бўлган 133 841 та лот савдога қўйилган.

787 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech