Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Октябрь 2023

23 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

296 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 79,4 млрд сўм бўлган 725 та лот 176,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

- сони 24 та

- бошланғич нархи 18,7 млрд сўм

- сотилган нархи 23,8 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,9 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган маъмурий бино 3,7 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

- сони 113 та

- бошланғич нархи 922,6 млн сўм

- сотилган нархи 2,8 млрд сўм

Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 0,8 млн сўм бўлган тиббиёт бирлашмаси балансидаги поликлиника биносининг бўш хонаси 30,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

- сони 88 та

- бошланғич нархи 12,7 млрд сўм

- сотилган нархи 24,6 млрд сўм

- ер майдони 39,8 га

Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидан бошланғич нархи 149,7 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 31 сотих ер участкаси 3,2 млрд сўмга сотилди.

Қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи:

- сони 4 та

- бошланғич нархи 167,5 млн сўм

- сотилган нархи 4,2 млрд сўм

Навоий вилояти Нурота туманидан бошланғич нархи 28,9 млн сўм бўлган 2,5 гектар майдонда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқи 1,6 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

- сони 351 та

- ер 1 695,3 га

- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 34,7 млрд сўм

- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 102,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 683 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,4 трлн сўм бўлган 114 104 та лот савдога қўйилган.

777 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech