5 412 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 2,9 млрд сўм бўлган 12 979 та лот 6,4 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 68 та
- бошланғич нархи 789 млн сўм
- сотилган нархи 2,9 млрд сўм
- Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 7 млн сўм бўлган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби балансидаги ошхона 158,4 млн сўмга ижарага берилди.
- Тошкент вилояти Бекобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 2,7 млн сўм бўлган ихтисослаштирилган мактаб балансидаги ошхона 136 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 9 та
- бошланғич нархи 563 млн сўм
- сотилган нархи 665 млн сўм
- ер майдони 0,8 га
- Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 471,7 млн сўм бўлган мактабгача таълим муассасалари қуриш учун 32 сотих ер участкаси 518,9 млн сўмга сотилди.
- Сирдарё вилояти Ховос туманидан бошланғич нархи 7,1 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 53,1 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 31 та
- бошланғич нархи 14 млн сўм
- сотилган нархи 76 млн сўм
Ўтказилган савдоларда 14 035 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,9 трлн сўм бўлган 221 975 та лот савдога қўйилган.