Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Сентябрь 2023

22 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

252 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 9,1 млрд сўм бўлган 221 та лот 12,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 0,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,9 млрд сўм
  • Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида жойлашган бошланғич нархи 129,9 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ Ветеринария бўлими бино ва иншоотлари 922,5 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 24 та
  • бошланғич нархи 263,2 млн сўм
  • сотилган нархи 302,9 млн сўм
  • Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 6,4 млн сўм бўлган 26-умумий ўрта таълим мактабининг бўш турган хонаси 23,8 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 60 та
  • бошланғич нархи млрд сўм
  • сотилган нархи 6,9 млрд сўм
  • ер майдони 39,3 га
  • Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида нархи 2,3 млрд сўм бўлган тиббиёт ва микробиологик объектлар саноатини ташкил этиш учун 15,65 гектар ер участкаси 2,4 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 47 та
  • бошланғич нархи 11,5 млн сўм
  • сотилган нархи 763,9 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 64 та
  • ер майдони 412,3 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2,9 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 5,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 751 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,2 трлн сўм бўлган 117 261 та лот савдога қўйилган.

557 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech