153 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 54,8 млрд сўм бўлган 318 та лот 80,6 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 28 та
- бошланғич нархи 42,1 млрд сўм
- сотилган нархи 58,7 млрд сўм
- Термиз шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 16,4 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган ётоқхона ва меҳмонхона бинолари 17,2 млрд сўмга сотилди.
- Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 4,7 млрд сўм бўлган “Олтин бошоқ иссиқ нони” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 10,7 млрд сўмга сотилди.
Давлат активлари ижараси:
- сони 114 та
- бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
- сотилган нархи 7,6 млрд сўм
- Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 238,3 млн сўм бўлган “Муниципал активларини бошқариш маркази” ДУК балансидаги бино қисми 262,1 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 34 та
- бошланғич нархи 2 млрд сўм
- сотилган нархи 3,2 млрд сўм
- ер майдони 8,7 га
- Олмалиқ шаҳридан бошланғич нархи 56,6 млн сўм бўлган кўп қаватли тураржой бинолари қуриш учун 22 сотих ер участкаси 617,2 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 76 та
- бошланғич нархи 20,5 млн сўм
- сотилган нархи 317,7 млн сўм
Қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи:
- сони 8 та
- бошланғич нархи 462 млн сўм
- сотилган нархи 1,8 млрд сўм
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 24 та
- ер майдони 224,8 га
- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 3,5 млрд сўм
- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 9,9 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 868 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 7,7 трлн сўм бўлган 116 581 та лот савдога қўйилган.