Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Октябрь 2023

20 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

395 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 93,9 млрд сўм бўлган 262 та лот 109,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

- сони 7 та

- бошланғич нархи 10,1 млрд сўм

- сотилган нархи 15,2 млрд сўм

Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган бошланғич нархи 1,8 млрд сўм бўлган «Ўзбектелеком» АЖ балансидаги таъмирлаш-синов заводи 6 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

- сони 16 та

- бошланғич нархи 77,5 млн сўм

- сотилган нархи 150,5 млн сўм

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 3,3 млн сўм бўлган ўрта таълим мактаби балансидаги ошхона биноси 31 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

- сони 77 та

- бошланғич нархи 74,6 млрд сўм

- сотилган нархи 81,7 млрд сўм

- ер майдони 31 га

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган оромгоҳ, мотель ва туризм комплекслари қуриш учун 1,88 гектар ер участкаси 1,4 млрд сўмга сотилди.

Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 47,9 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 1,1 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

- сони 50 та

- бошланғич нархи 13,8 млн сўм

- сотилган нархи 163,4 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

- сони 62 та

- ер 44,1 га

- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,3 млрд сўм

- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 847 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,5 трлн сўм бўлган 114 522 та лот савдога қўйилган.

448 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech