Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Сентябрь 2023

19 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

297 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 28,1 млрд сўм бўлган 242 та лот 67,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 18 та
  • бошланғич нархи 4,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,9 млрд сўм
  • Андижон вилояти Андижон туманида жойлашган бошланғич нархи 1 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган ошхона бино-иншоотлари 1,1 млрд сўмга сотилди

Давлат активлари ижараси:

  • сони 42 та
  • бошланғич нархи 378 млн сўм
  • сотилган нархи 1,2 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 14,6 млн сўм бўлган Ахборот оммавий коммуникациялар агентлиги “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси” ДМ балансидаги бино қисми 61,3 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 85 та
  • бошланғич нархи 22,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 60,9 млрд сўм
  • ер майдони 9,9 га
  • Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан бошланғич нархи 82,1 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 0,31 гектар ер участкаси 90,3 млн сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти Тошкент туманидан бошланғич нархи 74 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 81,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 41 та
  • бошланғич нархи 9,7 млн сўм
  • сотилган нархи 12,1 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 42 та
  • ер майдони 221,2 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2,1 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 3,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 563 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,8 трлн сўм бўлган 116 853 та лот савдога қўйилган.

370 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech