315 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 563 млн сўм бўлган 48 та лот 642 млн сўмга реализация қилинди.
Ер участкалари:
- сони 30 та
- бошланғич нархи 538,9 млн сўм
- сотилган нархи 593,4 млн сўм
- ер майдони 3,1 га
- Фарғона вилояти Фарғона туманидан бошланғич нархи 162,5 млн сўм бўлган тош майдалаш корхонаси қуриш учун 25 сотих ер участкаси 178,7 млн сўмга сотилди.
- Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан бошланғич нархи 124,3 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 6,3 сотих ер участкаси 136,7 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо шохобчалари:
- сони 16 та
- бошланғич нархи 4,5 млн сўм
- сотилган нархи 29 млн сўм
- Сурхондарё вилояти Термиз туманидан бошланғич нархи 0,4 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 17,8 млн сўмга сотилди.
- Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридан бошланғич нархи 0,4 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 1,6 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 1 та
- ер 0,5 га
- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 19,3 млн сўм
- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти қабул қилинмаган
Ўтказилган савдоларда 102 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,5 трлн сўм бўлган 109 873 та лот савдога қўйилган.