Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Сентябрь 2023

14 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

166 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 25,8 млрд сўм бўлган 325 та лот 31,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 17 та
  • бошланғич нархи 12,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 14,5 млрд сўм
  • Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 3,8 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино-иншоотлар 4 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 68 та
  • бошланғич нархи 750 млн сўм
  • сотилган нархи 3,6 млрд сўм
  • Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 219,3 млн сўм бўлган Қўқон давлат педагогика институти балансидаги бўш турган бино 241,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 49 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,6 млрд сўм
  • ер майдони 8,4 га
  • Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 30 млн сўм бўлган логистика мажмуасини ташкил этиш учун эркин иқтисодий зоналаридаги 0,5 гектар ер участкаси 192 млн сўмга сотилди.

Ташқи реклама объектларини қуриш ҳуқуқи:

  • сони 23 та
  • бошланғич нархи 21,2 млн сўм
  • сотилган нархи 24,6 млн сўм

Норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқи:

  • сони 6 та
  • бошланғич нархи 129,6 млн сўм
  • сотилган нархи 152,1 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 63 та
  • ер майдони 53,8 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 4,4 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 11,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 020 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 7,9 трлн сўм бўлган 115 605 та лот савдога қўйилган.

496 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech