Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Сентябрь 2023

12 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

278 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 9,3 млрд сўм бўлган 425 та лот 23,8 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 26 та

  • Бошланғич нархи 7,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 15,6 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида жойлашган бошланғич нархи 244,8 млн сўм бўлган “Қарши нефть базаси” МЧЖ балансидаги бўш турган бино-иншоот 1,8 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 57 та

  • Бошланғич нархи 451,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 5,6 млрд сўм

Наманган вилояти Норин туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 36,4 млн сўм бўлган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўқон минтақавий темир йўл узели балансидаги Хаққулобод темирйўл станциясининг бўш турган техник ер майдони 40 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 49 та

  • Бошланғич нархи 518,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 601,2 млн сўм

  • Ер майдони 2,2 га

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 11,5 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 34,5 млн сўмга сотилди.

 Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:

  • Сони 1 та

  • Бошланғич нархи 138 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,6 млрд сўм

Наманган вилояти Чуст туманидан бошланғич нархи 138 млн сўм бўлган Ғовасой сойи ўзанининг «Тошқўрғон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмини тозалаш ҳуқуқи 1,6 млрд сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 209 та

  • Ер 1101,3 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 16,1 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 13,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 925 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 10,3 трлн сўм бўлган 119 495 та лот савдога қўйилган.

781 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech