Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Сентябрь 2023

11 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

226 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 136,2 млрд сўм бўлган 1 373 та лот 155,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 20 та
  • бошланғич нархи 112,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 120,3 млрд сўм
  • Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган “Тоза ҳудуд” ДУК балансидаги маиший чиқиндиларни тўплаб олиб кетиш стансияси 1,6 млрд сўмга сотилди.
  • Мирзачўл туманида жойлашган бошланғич нархи 93,5 млрд сўм бўлган “Асакабанк” АЖ балансидаги “Текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш” биноси ва “жинси ишлаб чиқариш” ускуналари тўпламидан иборат мулкий мажмуа 98,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 48 та
  • бошланғич нархи 925,7 млн сўм
  • сотилган нархи 1,6 млрд сўм
  • Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 77,2 млн сўм бўлган Ахборот оммавий коммуникациялар агентлиги “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси” ДМ балансидаги бино қисми 92,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 70 та
  • бошланғич нархи 15,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 22,6 млрд сўм
  • ер майдони 53,9 га
  • Самарқанд вилояти Нуробод туманидан бошланғич нархи 9,9 млрд сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 39,9 гектар ер участкаси 10,5 млрд сўмга сотилди.
  • Урганч туманидан бошланғич нархи 101,9 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 8,7 сотих ер участкаси 2,5 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 1099 та
  • ер майдони 1114,4 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 30,6 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 11,7 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 253 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,8 трлн сўм бўлган 118 731 та лот савдога қўйилган.

488 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech