Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Октябрь 2023

11 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

416 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 6,03 млрд сўм бўлган 227 та лот 30,3 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

- сони 36 та

- бошланғич нархи 185,4 млн сўм

- сотилган нархи 926,8 млн сўм

 Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 24,3 млн сўм бўлган Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали балансидаги бўш турган ошхона 233,7 млн сўмга ижарага берилди.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 8,7 млн сўм бўлган Тошкент давлат педагогика университети балансидаги бино қисми 169,4 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

- сони 28 та

- бошланғич нархи 535 млн сўм

- сотилган нархи 1,9 млрд сўм

- ер майдони 1,1 га

 Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридан бошланғич нархи 23,5 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 11 сотих ер участкаси 524,7 млн сўмга сотилди.

Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 94,2 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 8 сотих ер участкаси 517,9 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

- сони 21 та

- бошланғич нархи 5,6 млн сўм

- сотилган нархи 39,5 млн сўм

 Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:

- сони 2 та

- бошланғич нархи 327,3 млн сўм

- сотилган нархи 360 млн сўм

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

- сони 128 та

- ер 119,9 га

- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 4,3 млрд сўм

- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 5,8 млрд сўм

 Ўтказилган савдоларда 519 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,8 трлн сўм бўлган 114 506 та лот савдога қўйилган.

510 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech