Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Май 2022

Тошкент шаҳридаги меҳмонхона бино ва иншоотлари сотилганлиги тўғрисида ахборот

Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган меҳмонхона бино ва иншоотлари бўйича “Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok” МЧЖ 78,75 млрд. сўм харид қийматини шартнома тузилган кундан бошлаб қисқа муддатда тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилди.

Маълумот учун: ушбу бўш турган объект савдоси Давактив агентлигининг 2022 йил 14 апрелдаги оммавий савдо тўғрисидаги эълонига мувофиқ ташкил этилган.

Шунингдек, оммавий савдоларда 5 нафар талабгорлардан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар келиб тушган бўлиб, рақобат муҳитида бўлиб ўтган савдоларда “Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok” МЧЖ томонидан таклиф этилган нарх таклифи бошқа талабгорлар томонидан таклиф этилган нарх таклифларидан ҳамда мустақил баҳолаш ташкилотининг баҳолаган нарх қийматидан юқори эканлигини инобатга олиб, ушбу компания оммавий савдо ғолиби деб топилди.

Бу тўғрисида, Давактив агентлигининг расмий веб сайти орқали 2022 йил 23 ва 27 майдаги эълонларда тегишли ахборотлар бериб борилган ва савдо жараёнида рақобат муҳити таъминланган.

 

 

2530 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech