Давактив агентлигининг жорий йил 5 августдаги “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ устав капиталидаги 81,7% давлат акциялар пакетини сотиш жараёни бошланганлиги тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Давактив агентлиги хусусийлаштириш бўйича консультант “Abrau Capital” компаниясининг таклифига асосан, мазкур сотиш жараёнларида рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖдаги давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2024 йил 23 сентябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: almo@abraucapital.com
Аввалги чоп этилган Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин.