Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Август 2021

Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларида Жаҳон банки ҳамда Dentons халқаро юридик компанияси ҳам иштирок этади

Ўзбекистон Ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасидаги келишувга мувофиқ, Жаҳон банкининг “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда олиб борилаётган хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга кўмаклашиш кўзда тутилган.

Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” инвестиция компанияси ҳам Жаҳон банки томонидан ушбу лойиҳа иштирокчи бенефициари сифатида эътироф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонларига мувофиқ, “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан давлат иштирокидаги корхоналарнинг акция пакетлари ва активларини сотиш жараёнлари халқаро амалиётга мувофиқ, малакали консултантларни жалб этган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ушбу жараённи юридик жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштириш жараёнларини Ўзбекистон қонунчилиги ва илғор амалиётга мувофиқ олиб борилишини таъминлаш мақсадида, Жаҳон банкининг ресурсларидан фойдаланган ҳолда UzAssets” инвестиция компанияси фаолиятига Ҳуқуқий маслаҳатчини жалб этиш бўйича танлов эълон қилинди.

Танловда Буюк Британия, АҚШ, Испания, Польша, Украина, Грузия, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги юридик фирмалардан, жумладан концорциум тузган ҳолдаги таклифлар келиб тушди.

Ушбу компанияларнинг активларни хусусийлаштириш борасидаги тажрибаси, дунё миқёсида ва Ўзбекистондаги қонунчилик амалиётидаги тажрибаси ва нуфузидан келиб чиқиб баҳолаш натижаси бўйича Dentons халқаро юридик фирмаси танлов ғолиби сифатида аниқланди.

Dentons Ўзбекистонда ҳам, Европада ҳам активларни сотиш юзасидан маслаҳат бериш бўйича катта тажрибага эга. Лойиҳани амалга ошириш учун Chambers, The Legal 500 ва IFLR1000 ҳалқаро юридик рейтингларда юқори баҳоланган юқори малакали халқаро ва маҳаллий Dentons маслаҳатчилари жалб қилинади:

- Аркадиуш Краснодебски – Полшадаги Dentons бошқарувчи шериги бўлиб, консалтинг соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга, ҳусусан, Шарқий Европада хусусийлаштириш, қушиб юбориш и сотиб олиш  масалалари бўйича тажрибага эга. Аркадиушнинг мижозлари қаторида энергетика соҳасидаги йирик халқаро компаниялар ҳам бор.

- Роб Ирвинг – Будапештдаги Dentons шерикларидан бири ва фирманинг ҳусусий капитал соҳасидаги амалиётининг раҳбарларидан бири бўлиб, Марказий ва Шарқий Европа, Жануби-Шарқий Европа давлатлари ва Туркияда хусусийлаштириш, қушиб юбориш и сотиб олиш юзасидан малҳат бериш бўйича 30 йилдан ортиқ тажрибага эга. Роб Чехия ва Словенияда хусусийлаштириш дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этган.

- Элдор Маннопов – Ўзбекистондаги Dentons бошқарувчи шериги, Ўзбекистон Республикасм қонунчилиги, шу жумладан корпоратив, хусусийлаштириш, қушиб юбориш ва сотиб олиш юзасидан маслаҳат бериш бўйича 15 йиллик тажрибага эга. У Ўзбекистон қонунчилигини янада ривожлантипишга йуналтирилган лойиҳаларида, жумладан, ҳалқаро молия институтлари жалб қилинган лойиҳалард фаол иштирок этади.

- Бобур Шамсиев – Ўзбекистондаги Dentons шериги бўлиб, консалтинг соҳасида 20 йиллик тажрибага эга, ҳусусан, Ўзбекистон қонунчилигининг хусусийлаштириш, давлат ҳаридлари, қурилиш, энергетика ва нефт-газ шартномалари каби соҳалар бўйича маслаҳатлар беради. Шунингдек, у Ўзбекистон қонунчилигини янада ривожлантиришга йуналтирилган лойиҳаларида, жумладан, халқаро молия институтлари жалб қилинган лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, бошқа маслаҳатчилар билан биргаликда Ўзбекистондаги Dentons хусусийлаштириш жараёнининг меъёрий-хуқуқий базасини яратиш лойиҳасида иштирок этган. Dentons мижозлари орасида давалат сектори, шунингдек, иқтисодий энергетика, қурилиш, банк, транспорт ва инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва ишлаб чиқариш каби халқаро ва маҳаллий йирик компаниялар вакиллари бор.

2516 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech