Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Декабрь 2021

Жаҳон банки билан ҳамкорликда Давлат иштирокидаги корхоналарни мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш ахборот тизими ишлаб чиқилади

“Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси доирасида Давактив агентлиги томонидан “Давлат иштирокидаги корхоналарни мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш ахборот тизими”ни яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, ҳозирда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 245 тани ташкил этиб, 234 таси акциядорлик жамияти, 1 051 таси масъулияти чекланган жамият ва 960 таси давлат унитар корхоналари ҳисобланади.

Шунга кўра, Жаҳон банки иштирокида амалга оширилиши белгиланган “Институционал салоҳиятни ошириш” (IBL) лойиҳаси доирасида мазкур ахборот тизимини яратиш мақсадида ахборот технологиялари соҳасида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва уларни жорий қилиш бўйича йирик профессионал компанияни жалб этиш юзасидан танлов эълон қилинмоқда.

Мазкур компаниянинг асосий вазифаси – давлат иштирокидаги корхоналарда мавжуд турли хил маълумотлар базаси (BI ва ERP тизимлари) шунингдек, ташқи маълумотлар базалари (Давлат солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва бошқалар) билан марказлашган ҳолда уланиш, улардаги маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, қайта ишлаш, ўрганиш, баҳолаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Давактив агентлиги томонидан бошқарув қарорларининг сифатини ва қабул қилиш тезлигини ошириш имкониятини ўз ичига оладиган ахборот тизими яратиш ва уни жорий этишдан иборат бўлади.

Талабгорлардан аризалар 2021 йил 17 декабрь соат 18.00 га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни мазкур ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (+998) 90 7380050

1619 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech